

«Бу очиқчасига устидан кулиш. Агар бундай ҳолат Словенияда содир бўлганида, биз Моуриньони судга берардик ва 3 йиллик қамоқ жазоси сўрардик.
Моуриньо Бастианни ёшлар жамоасига ўтказиб унинг устидан кулмоқчи. Мен уни судга берган бўлардим. Жиноят кодексида аниқ қилиб ёзиб қўйилган: устидан кулиш ва маънавий зарар етказгани учун 3 йилгача қамоқ жазоси белгиланади.
Швайнштайгер профессионал футболчилар Ассоциациясига мурожаат қилиши шарт, шунда мен ҳам Моуриньога жазо беришларига ҳаракат қиламан.
ФИФА регламентига кўра ҳар бир асосий таркиб футболчиси асосий таркиб билан машғулот ўтказиши лозим», — дейди Стефанович.



