ФИФА ЖЧ-2022 қайси ойда бўлишини октябрь ойида муҳокама қилади

Narzulla Saydullayev
23 сен 2013, 21:43
ФИФА раҳбарияти Қатардаги ЖЧ-2022 қачон бўлишини 3-4 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Ижрои қўмита йиғилиши вақтида муҳокама қилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Ўтган ҳафтада Европа ассоциациялари йиғилишида Қатарда ёзда Жаҳон чемпионатини ўтказиб бўлмаслиги айтиб ўтилди.

Европа клублар Ассоциациялари вакиллари ЖЧ қишга кўчирилса еврокубокларга катта таъсир қилиши мумкинлигидан ҳавотирдалар.

Қатар-2022 ташкилий қўмитаси вакиллари мусобақани айнан ёзда ўтказа олишларини бир неча марта такрорлашган. Уларнинг айтишича стадион ичидаги совутиш тизими иссиқни футболга таъсир қилмас экан.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›