UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24К-лига. Бугун Турсунов ва Ашурматов жамоалари ўйнайди  0 10:01Машарипов "Трабзонспор"га ўтмайди, унинг нархи туркларни шокка туширди  46 09:57Тўйини ҳам қадрдон клубида ўтказган "ўзбек Фергюсони" 73 ёшда!  2 09:50“Милан”га “Бёрнли” футболчиси керак   1 09:44Суперлига битта шаҳарда давом этадими, ўйинларга ОАВ киритиладими, ПРО-лига қандай бўлади? Диёр Имомхўжаев билан эксклюзив суҳбат  10 09:31“Боруссия Д” Фаврни ишдан олмайди   0 09:28Шота Арвеладзе Тошкентга қайтган ва карантинга кирган  6 09:19Диёр Имомхўжаев: "Суперлига 5 июнда бошланиши шарт эмас..."  14 09:09Вератти ПСЖдан кетадими? Унинг ўзи бунга жавоб берди   3 08:49“Эвертон” “Рома” футболчисига кўз тикди   0 08:30“Челси” Кепага А Cериядан ўринбосар топди   2 08:19Ўзбекистонда футбол ўйинларини 5 июндан давом эттиришга рухсат берилди   35 08:11Фигу: “Роналду “Реал”ни, “Реал” эса Роналдуни буюк қилди”   7 07:50Хаверц яна бир бор рекорд ўрнатди   1 07:29АПЛ тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар аниқланди   12

ФИФА собиқ вице-президенти ЖЧ-2018 мезбонини танлаш учун 5 млн доллар олган, яна бир амалдорга эса пора таклиф қилинган Янгиликлар

ФИФА собиқ вице-президенти ЖЧ-2018 мезбонини танлаш учун 5 млн доллар олган, яна бир амалдорга эса пора таклиф қилинган

АҚШ Адлия вазирлиги ФИФА ижроия қўмитаси вакилларига 2018 ҳамда 2022 йилги жаҳон чемпионатларига Россия ва Қатарни мезбонлиги овоз бергани учун пора олганлиги ҳақда баёнот берди.

Хабарда келтирилишича, ФИФА собиқ вице-президенти Тринидад ва Тобагодан бўлган Жек Уорнер Россияга овоз бериши учун сотиб олинган. Шунингдек, яна бир амалдор Гватемаладан бўлган Рафаэль Сальгерога пул таклиф этилган.

ЖЧ-2022'га мезбонлик қилувчи давлатга овоз бериш жараёнида, Бразилия футбол конфедерацияси собиқ раҳбари Рикардо Тейшейра, 2019 йилнинг августида вафот этган Жанубий Америка футбол конфедерацияси собиқ президенти Николас Леос (Парагвай) ва яна бир исми ошкор қилинмаган шахс пора олган.

Жек Уорнер эса 5 миллион долларга эга бўлган. Сальгерога 1 млн таклиф қилинган. Адлия вазирлигининг айбловида Рафаэлнинг мазкур суммани олган ё олмагани тўғрисида ҳеч нарса келтирилмаган.

2010 йил ноябрь ҳамда 2011 йил апрель ойларининг ўртасида Уорнер 20дан ортиқ пул ўтказмалари орқали 5 млн.га эга бўлди. Тўловлар Кипр ва Британиянинг Виржиния оролларида рўйхатга олинган офшор компаниялари орқали амалга оширилгани аниқланди.

Шунингдек, ҳисоботда, Вернернинг ассистенти 2010 йил ноябрида унинг шеригидан электрон почта орқали хабар олгани, унда исми ошкор қилинмаган шахс Уорнерга “келишилган ишни бажариши кераклиги” ҳақида маслаҳат бергани маълум бўлди.

2015 йил Уорнерга футбол билан боғлиқ ҳар қандай соҳа билан шуғулланиш таъқиқлаб қўйилган эди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

+2   
07 апр 22:29:16
Raul G
Шу Америка аралашмасада, футболни барбод килади бу сохта демократлар
   
07 апр 21:48:40
M S N
Абрамович купил
   
07 апр 21:18:03
JonesMU
Rossia 2018 sotib olingani aniq ediku, butun dunyo Rossiyaga sanksiya qollaydi, hamma yomon koradi qanday qilib primoy yutib olishi mumkin edi, albatta mojiza edi bu.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг