ФИФА ЖЧ-2018га чиққан жамоани четлатиши мумкин

Narzulla Saydullayev
24 окт 2017, 21:49
Миср терма жамоаси кейинги йил мундиалда иштирок этмаслиги мумкин.

Мисрда давлат федерациянинг ишларига аралашаётганлиги муносабати билан ФИФА Миср футбол федерациясига хат ёзиб, вазият ўнгланмаса, терма жамоани четлатиши мумкинлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси узоқ йиллик танаффусдан сўнг мундиалга йўлланма олди. Агар ФИФА Мисрни четлатса терма жамоа ҳам Россиядаги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/footynions

Сўнгги янгиликлар

Барча ›