

ФИФА ва Индонезия футбол федерацияси маҳаллий полициячиларни ўйинлар вақтида стадионларда ишлашга ўргатиш учун махсус гуруҳ тузади.
Махсус гуруҳнинг ташкил этилиши 2023 йил Индонезияда ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўтказилиши билан боғлиқ. ФИФА президенти Жанни Инфантино маҳаллий федерация билан ҳамкорликни расмийлаштириш учун тез орада Индонезияга боради.
Эслатиб ўтамиз, Индонезия чемпионатидаги учрашувлардан биридан кейин юзлаб инсонлар тартибсизликлар туфайли вафот этган эди.



