ФИФА ҳукм чиқарди. "Навбаҳор" 30 кун ичида 1,6 миллион долларни тўлаши керак

Alisher
28 авг 2021, 13:46
Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Андрей Канчельскиснинг "Навбаҳор"га қарши даъвоси бўйича янгиликни эълон қилди.

"ФИФА футболчилар статуси қўмитаси ҳаками Йохан ван Гален Андрей Канчельскиснинг "Навбаҳор"га қарши иши бўйича ҳукм чиқарди. Афсуски, қарор мураббий фойдасига бўлиб чиқди. Қабул қилинган даъволарнинг фоизлар билан умумий суммаси 1,6 миллион доллардан ошди.

"Навбаҳор"да буни тўлаш учун 30 кун бор" - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia