ФИФА Чили терма жамоаси уй стадионини 2 та учрашувга дисквалификация қилди

Aslanov Jasurbek
20 дек 2016, 12:43
ФИФА Чили терма жамоасининг уй стадионини 2 та учрашувга дисквалификация қилди.

Бунга чилилик мухлисларнинг сўкинишлари сабаб бўлган.

Олдинроқ Чилининг "Насьонал" клуби стадиони бир учрашувга дисквалификация қилинганди. Шундай қилиб, Чили терма жамоаси 3 та уй учрашувини мамлакатни асосий стадионида ўтказа олмайди. Чилиликлар ЖЧ-2018 доирасида уйда Венесуэла, Парагвай ва Эквадорни қабул қилади.

Чили футбол федерацияси ҳам 30 минг доллар жарима тўлайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com