Февзи Давлетов: "Пахтакор" билан ўтган оғир ўйиндаги чарчоқ сезилиб турди"
		
		26 авг 2024 23:15
        Янгиликлар	
	 
				 
				Февзи Давлетов: "Пахтакор" билан ўтган оғир ўйиндаги чарчоқ сезилиб турди"
Ўйин ҳақида
- Қийин ўтган ўйинда мағлуб бўлдик. "Навбаҳор" очко учун жиддий курашишини билгандик. Тайёргарлик жараёнини шунга қараб амалга оширдик. Бироқ, ўйиннинг бориши биз кутганчалик бўлмади. Биринчи бўлимда гол ўтказиб юборганимиздан сўнг танаффусдан сўнг ўйинни кучайтириш режамиз бор эди. Иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урдик, вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик. "Пахтакор" билан ўтган оғир ўйиндаги чарчоқ бугун ҳам сезилиб турди.
- Жамоа қисқа фурсат ичида Ўзбекистон кубоги ярим финалида "Андижон" билан ўйнайди. Айни дамда футболчиларнинг тикланиб олишлари учун вақт етарлими?
- Албатта, ҳозир бизда ярим финал ўйинига қадар жуда оз вақт қолди. Бироқ, биз бу учрашувнинг аҳамияти қандай эканини тушуниб турибмиз. Жисмонан ва руҳан чарчоқлар бор, бироқ биз буларни енгиб ўта олишимиз керак.
- Дилшод Йўлдошев ва Даврон Мергановларнинг ҳолатлари ҳақида айтиб ўтсангиз...
- Дилшод Йўлдошев сентябрь ойида сафимизга қайтади. Даврон Мерганов билан ҳаммаси яхши.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар