UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  0 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  5 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  2 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  130 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  17

Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биринчидан, барчани янги мавсумнинг бошланиши билан табриклайман. Афсуски, ўтган мавсумдаги каби, биз яна мағлубият билан бошладик. Хатоларимиз бўлди, шу жумладан, ўз дарвозамизга гол ўтказишга сабаб бўлганлари ҳам. Бу эса жамоанинг шошилишига олиб келди. Биз имкониятлар яратдик, пенальти ҳам бўлди, лекин гол ура олмадик.

Иккинчи бўлимда биз ўйин тактикасига ўзгартиришлар киритдик, лекин бизга керакли натижага эришиш учун бироз етишмади. Энди хатоларимизни ўрганиб, ушбу ўйинни чуқур таҳлил қиламиз.

— Сизнингча, дарвозабон Даврон Мергановнинг ўйини қандай бўлди? Унинг ҳаракатлари ҳақида қандай фикрдасиз?

— Ҳозирча у жамоамизнинг асосий дарвозабони. Мураббийлар штаби қарори билан уни ушбу ўйинга тайёрладик. У майдонда бор кучи билан ҳаракат қилди. Биз бутун ўйинни ёзувдан тўлиқ кўриб чиқамиз ва бутун жамоанинг ўйинини таҳлил қиламиз

— "Қизилқум" ҳимояда жуда зич ўйнади ва ҳужумкор футболчиларимизга бўш ҳудуд қолдирмади. Сизнингча, бу нима билан боғлиқ?

— Аниқки, "Қизилқум" бизни ўрганиб чиққан. Рақиб бизга чизиқлар орасида бўш ҳудуд қолдирмади. Ўйлашимча, ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди. Аммо яна бир муҳим лаҳза – бу пенальти эди. Агар уни урганимизда, ўйин бошқача кечарди ва биз мувозанатни тиклашга муваффақ бўлардик. Иккинчи бўлимда ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик, лекин бизда тўпни ҳимоядан ҳужумга олиб ўтишда муаммолар бўлди

— Иккинчи бўлимда майдонга тушган ҳужумчи Абдуғафур Хайдаров ўйинга жуда тез мослашди. У аслида асосий таркиб футболчиси эмасми?

— Биз иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтиришга қарор қилдик. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, Абдураҳмонов кичик жароҳат олди. Хайдаров ҳаракат қилди, лекин дарҳол ўйинга кира олмади. Унга ўйиннинг охирги дақиқаларида бироз куч етишмади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика