UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  3 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  1 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  6 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   5 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  5 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  7 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  5

Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"

"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов Суперлига 20-тур доирасидаги "Насаф" (1:2)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Насаф" — чемпионат етакчиси. Бизни қийин ўйин кутиб турганди. Биринчи бўлимда мудофаада озми-кўпми яхши ўйнадик. Аммо, жуда кўп хатолар қилдик. Бунга эҳтимол рақиб, эҳтимол ҳаёжон сабаб бўлдимикин... Ҳаракатларимизда ўзига ишонмаслик бор эди. Иккинчи таймга келсак, оддий жойда тўрт дақиқа ичида иккита хатоимиз туфайли тўп ўтказиб юбордик, "Насаф" эса хатоларни кечирмайдиган рақиб. Шу голлардан сўнг бироз ҳужумкорроқ ўйнашни бошладик. Бунга биринчи бўлимда нима ҳалақит  берганди? Буни таҳлил қилиш керак. Голдан сўнг ҳам кўп хатолар қилдик", — дея гапни бошлади термизликлар бош мураббийи.

— "Сурхон" Қўқонда ва бугун кўрсатган ўйини билан мухлисларни хурсанд қиляпти. Сизлар халқ яхши кўрадиган жамоага айланяпсизлар.

— Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Бугун эса бундай ўзимизга ишонмаган ҳолда ўйнашимиз керакмас эди. Буни таҳлил қиламиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика