Фернандиньо ёзда "Сити"дан кетади

Mirjalol Normatov
11 янв 2021
"Манчестер Сити" хавбеки Фернандиньо жамоасини ўзгартиради.

"Бизда бир неча таклифлар бор. Музокаралар эса доимий давом этмоқда. Аммо айтадиган конкрет ҳеч нима йўқ. Гапиришга ҳали эрта.

Бироз кутишимиз керак. Бундай қарорлар бутун оила ёрдамида қабул қилинади", - деди футболчининг агенти.

35 ёшли футболчи 2013 йилда "Манчестер Сити" сафига кўчиб ўтганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal