UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  5 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  5 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  6 12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  0 11:02«Ал Насср» ёзда Бундеслига афсонаси билан шартнома тузиши мумкин  6 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  5 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  33 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  25 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  1 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  20 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  6 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  6 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0

"Фернандесга узрим етиб борди. "Нижний Новгород"дан пастдаги жамоага ўтмайман - Иброҳимҳалил Йўлдошев билан интервью Янгиликлар

"Фернандесга узрим етиб борди. "Нижний Новгород"дан пастдаги жамоага ўтмайман - Иброҳимҳалил Йўлдошев билан интервью

Интервью вақти!

Россия Премьер Лигасининг 20-турида "Нижний Новгород" ЦСКАга мағлуб бўлди. Гап шундаки, новгородликлар сафида тўп тепаётган ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев баҳснинг 84-дақиқасида ЦСКА футболчиси Марио Фернандес билан тўқнашиб кетди. Ҳаводаги ҳаракатлардан сўнг Фернандеснинг бурни синди. Хўш, аслида вазият қандай бўлганди? Иброҳимҳалил Йўлдошев билан алоқага чиққан мухбиримиз шу ва бошқа саволларга жавоб олди. 

- Дастлаб ЦСКА билан кечган ўйин ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Кучли рақиб билан ўйинда жамоангиз муносиб қаршилик кўрсатишга уринди. Бироқ якунда гол ўтказиб юбориб кичик ҳисобда мағлуб бўлди...

- Авваламбор ассалому алейкум. Ушбу ўйинга ҳужумкор руҳиятда тушган эдик. ЦСКА каби кучли рақибларга қарши баҳсларда мотивация ўз-ўзидан катта бўлади. Биринчи бўлим охирларида қизил карточка олдик. Уч очко учун чиққандик. 10 киши қолганимиздан кейин майдоннинг барча чизиқларида икки карра куч билан ўйнашимиз талаб этиларди. Ортга йўлимиз қолмаганди. Иккинчи бўлимда ҳимояда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. ЦСКА деярли вазиятлар юзага келтиргани йўқ. Буни ҳаттоки рус шарҳловчилари ҳам таъкидлади. Сўнгги дақиқаларда ҳимоямиздаги тартибсизликдан рақиб фойдаланди. 

- Марио Фернандес билан тўқнашувингиз учрашувда барчанинг эътиборини тортган вазият бўлди, дея оламиз. Ўша ҳолат иштирокчиси сифатида вазиятни тўлиқ айтиб берсангиз. Ўйиндан сўнг гаплашдингларми?

- Бу биринчиси эмасди. Ҳимояда, ярим ҳимояда кўп тўқнашдик. Иккинчи бўлим сўнггида иккинчи тўпга ҳавода кураш кечди.  Марио бурнидан жароҳат олди. Очиғи қонни кўриб унга раҳмим келди. Ўзимга катта таъсир қилмади. Ҳозирда яхшиман. Ўйиндан кейин дарҳол инстаграм орқали Марио Фернандесни изладим. Лекин бундай тармоқдан фойдаланмас экан. Жамоадоши Бахтиёр Зайнутдинов билан боғландим. Менимча узрим етиб борган, деб ўйлайман. 

- "Нижний Новгород" сафида ўйинингиз очилиб бормоқда. Маҳаллий мутахассислар назарига тушяпсиз. Ёзда сизни кучлироқ чемпионатда кўришимиз мумкинми?

- Сўнгги ўйинларда кутилганидек ўйнашга ҳаракат қиляпман. Тўғри мураббий ва мутахассислар назарига тушяпман. Ёзда қайси чемпионатга ўтишим мумкин? Тўғриси бирор нарса дея олмайман. Вақт кўрсатади. 

- Владикавказнинг "Алания" жамоаси бош мураббийи Спартак Гогниев сизга қизиқиш билдирганини, ҳужумкор услубга мос келишингизни айтди. Бунга сизнинг муносабатингиз қандай?

- Буни сиздан эшитмоқдаман. "Алания" "Нижний Новгород"дан пастда. Ҳозирги клубимдан паст жамоага ўтмайман. Мақсадим - олдинга интилиш. Бошқа томондан Россияда қоламан, деб ҳам айта олмайман.

- Ўзбекистон Суперлигасининг дастлабки турларини кузатганингиз табиий. Қандай хулосалар олдингиз?

- Кўрдимки, ҳамма клубларда ўзгаришлар катта. "Пахтакор" ҳозир ҳам яхши таркибга эга. Ҳимояга керакли ўйинчилар олинган. Ярим ҳимояда Икром Алибоевнинг тажрибаси ёрдам бериши шубҳасиз. "Навбаҳор"ми, "Локомотив"ми таркибида номдор ўйинчилар бор.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика