

Манба берган хабарга кўра, 27 ёшли футболчи учун курашда Англиянинг "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари устунлик қилмоқда. Ферланнинг "Қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Шу билан бирга, унинг кейинги мавсумда Мадридда қолиши ҳали аниқ эмас.
Мендининг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
2021/2022 йилги мавсумда футболчи 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



