UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  3 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  5 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4

Фердинанд "Манчестер Юнайтед"нинг хатолари ҳақида гапирди Янгиликлар

Фердинанд "Манчестер Юнайтед"нинг хатолари ҳақида гапирди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд нима сабабдан Алекс Фергюсоннинг кетганидан кейин клуб асосий ижрочиларидан айрилгани ҳақида гапирди.

"Юнайтед"нинг асосий хатолари - эгизаклар Рафаэль ва Фабио, Уэлбек, Чичарито вва Жонни Эвансни сотиб юборгани бўлди. Улар қисқа вақт ичида жамоадан кетди. Улар олдин қурилган жамоанинг асосий қисми бўлишганди. Клуб ўйлаб ҳам ўтирмасдан уларни кетказиб юборди. Ўшанда қандай қилиб бундай қарорга келинганини тушуниб етмагандим.

Уэлбек ҳозир ҳам яхши ҳолатда. Чичарито, Рафаэль ва Фабио МЮда яхши фаолият олиб бориши мумкин эди. Эванснинг кетгани эса худди устидан кулишдек гап бўлганди. Уни ҳар қандай ҳолатда ҳам таркибда олиб қолиш керак эди. Ўша пайтда у жамоанинг энг яхши ҳимоячиси бўлиб турганди", - деди Фердинанд.

Эслатиб ўтамиз, Рио МЮнинг сўнгги чемпионлиги қўлга киритилган 2013 йилги мавсумдан кейин жамоада яна бир йил ўйнаб, у ҳам "қизил иблислар"ни тарк этганди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика