UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  2 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  26 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3

Фердинанд ЕЧЛ жорий мавсум чемпионлиги учун асосий даъвогарларни айтди Янгиликлар

Фердинанд ЕЧЛ жорий мавсум чемпионлиги учун асосий даъвогарларни айтди

МЮ собиқ ҳимоячи Рио Фердинанд Чемпионлар Лигасини ютиш учун икки фаворитни гапирди.

“Бавария”ни фаворит деб биламан. Иккинчи давогар эса “Ливерпуль”. Плей-оффда топ клубларни кўриш жуда зўр, у ерда инглиз вакиллар ҳам бор, аммо “Манчестер Юнайтед” ҳафсалани пир қилди.

МЮнинг ЕЧЛдан чиқиб кетишига қандай муносабатдалиги ҳақида

Тушкунликка тушдим, тун бўйи ухламадим. Кўзларим остидаги қовоқларимга қаранг. Бироқ, ўйлашимча, инглиз клублари юқори босқичларга етиб бора олади. Уларда юқори савияли ўйинчилар бор. “Бавария” ва балки ПСЖ ягона хавф бўлиши мумкин.

Агар “Бавария”да жароҳат бўлмаса, демак, таркибда бўлган футболчилардаги тажриба ва портлатувчи характерни инобатга олган ҳолда улар мусобақада яна ғолиб чиқади деб ўйлайман.

“Челси” мусобақадаги яширин фаворитлиги ҳақида

Балким. Жамоа эндигини бир-бирига кўникмоқда, аммо Фрэнк аллақчон трансфер бозорида ажойиб ишни амалга оширганини кўришимиз мумкин.

Улар Рождество ва Янги йил каби даврлардан ўтиб олиши керак, жароҳатлар таркибга ва футболчиларнинг формасига таъсир қилидими ё йўқ шуни билиб олиш учун. Чемпионлар Лигаси давом этиши билан алоҳида жамоаларга нисбатан билдирган тахминларимизни кўриб чиқишга мажбур бўламиз, чунки футболчиларнинг формаси ва жароҳатлар бунда катта ўрин тутади, дея сўзларини якунлаган Фердинанд.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика