"Фенербахче"га янги мураббий тайинланди

Sherzod Nurmatov
13 янв 2022, 19:02
Исмоил Картал орадан 8 йил ўтиб клубга қайтди.

60 ёшли мутахассис мавсум сўнгига қадар Истанбул клубини бошқариб боради.

Картал шу пайтгача футболчи сифатида жамоа шарафини ҳимоя қилган ва 2 карра Туркия чемпионига айланган. Шунингдек, ёрдамчи мураббий ва бош мураббий сифатида фаолият кўрсатган.

Истанбул жамоаси унинг қўл остида Туркия суперкбоги-2014 соҳиби бўлган.

Олдинроқ "Фенербахче" бош мураббий Витор Перейра билан хайрлашган эди. Жамоа ҳозир мусобақа жадвалида 5-поғонани эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fenerbahce.org

Сўнгги янгиликлар

Барча ›