"Фенербахче" Туркия Суперкубогида ёшлар жамоаси билан қатнашади ва... майдонга 9 киши бўлиб тушмоқчи
04 апр 2024 21:45
Янгиликлар
"Фенербахче" Туркия Суперкубогида ёшлар жамоаси билан қатнашади ва... майдонга 9 киши бўлиб тушмоқчи
Туркиянинг "Фенербахче" клуби президенти ўринбосари Эрол Билежик "Адана Демирспор"га қарши ўйин олдидан баёнот билан чиқди. Билежик жамоанинг 7 апрель куни Туркия Суперкубоги доирасида "Галатасарой"га қарши баҳсда иштирок этишини маълум қилди. Бироқ у беллашувда асосий жамоа эмас, балки "Фенербахче"нинг U19 жамоаси майдонга тушишини таъкидлади.
Футбол мусобақаси қоидаларига кўра, жамоа ўйинни майдонда камида 9 нафар ўйинчи билан бошлаши керак. Ўйин давомида камида 7 нафар футболчи иштирокида ўйин давом этиши мумкин. Агар жамоа таркибида 6 киши қолса, ўйин ҳакам томонидан тўхтатилади.
Клуб раҳбариятининг маълум қилишича, жамоа 90 дақиқа ўйин ўтказмоқчи эмас. Улар қоидаларга биноан 9 киши бўлиб майдонга тушмоқчи ҳамда 6 футболчи қолгунга қадар ҳаракат қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, "Фенербахче" сафарда "Трабзонспор" устидан ғалаба қозонгач (3:2), мезбон жамоа мухлислари майдонга тушиб кетишди ва ғалабани майдон марказида нишонлаётган футболчиларга ташланишганди. Натижада, клуб Туркия чемпионатидан чиқиб кетиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар