

"Россиядаги жаҳон чемпионати Бельгия терма жамоаси сафидаги менинг сўнгги турнирим бўлади. 12 йилдан бери миллий жамоада ўйнайман. Бугун Венсан Компани, Томас Вермален ва Мусса Дембелелар каби Бельгия терма жамоасининг кекса вакилларидан бириман. Бельгия ёки Англияда ҳеч нарсани исботлашим керак эмас" - дейди Феллайни.
30 ёшли Маруан Феллайни Бельгия терма жамоаси футболкасида 80та учрашув ўтказиб, 16та гол урган.



