Маруан Феллаини “Рома”га ўтиши мумкин

Ёзда Маруан эркин агент мақомини олади.

Белгиялик ярим ҳимоячи Римнинг “Рома”си аъзосига айланиши мумкин. Маруанга, шунингдек, “Галатасарой”, “Бешиктош” каби жамоалари даъвогарлик қилмоқда. Аммо у ўз фаолиятини давом эттириш учун энг мақбул жой сифатида “Рома”ни кўрмоқда.

Маруан Феллаини ушбу мавсум МЮ сафида АПЛнинг 12 та ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришди.


Манба: Sky Sport Italia