UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  0 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  2 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  5 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  4 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12

Феликс Санчес: "Пахтакор" ҳозирги кунда ўзига хос бўлмаган натижалар қайд этмоқда" Янгиликлар

Феликс Санчес: "Пахтакор" ҳозирги кунда ўзига хос бўлмаган натижалар қайд этмоқда"

Элит ОЧЛ 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Садд" баҳсидан олдин, меҳмонлар бош мураббийи Феликс Санчес ва футболчи Абдусамад Бунассер матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Сўнгги турни ўтказиш учун бу ерга етиб келдик. Плей-офф масаласини олдиндан ҳал этиб қўйганмиз. Бундай баҳслар футболчилар ўзини намойиш этишлари ва кўпроқ ўйин амалиётига бўлишлари учун ажойиб имконият. Об-ҳавога кўникиб кетиш учун бизга бироз вақт керак бўлади. "Пахтакор" ҳозирги кунда ўзига хос бўлмаган натижаларни қайд этмоқда, лекин шунга қарамай жамоа яхши ҳимояланмоқда ва ўз дарвозасидан жуда кам гол ўтказиб юборган. Шу сабабли рақибимиз эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Биз бунга тайёрмиз ва эртага яхши натижа қайд этишга интиламиз.

Абдусамад Бунассер

- "Пахтакор"га эртага ғалаба керак. Эртага қийин ўйин бўлади. Биз эса кейинги босқичга чиқиб бўлганмиз.

- Жаноб бош мураббий, сиз ҳозиргина "Пахтакор"нинг тартибли ҳимоя чизиғи ҳақида гапириб ўтдингиз. Шунингдек, "Пахтакор" Элит ОЧЛда энг кам урган жамоа ҳисобланади, эртанги рақибингиз 7та учрашувда бор-йўғи икки маротаба рақиб дарвозасига йўл топа олган. Рақиб жамоанинг ҳужум чизиғи кучсиз эмасми? Бу жиҳат сизларга қанчалик қўл келиши мумкин?

- Менинг фикримча, ОЧЛ минтақамиздаги энг қийин мусобақалардан бири. Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмаслиги мумкин. Ҳар бир рақибни мағлуб этиш қийин. Биз эртага ўз ўйинимизни намойиш этишга қиламиз. Биламизки, "Пахтакор" жамоаси яқинда янги бош мураббийга эга бўлди. Янги мутахассис эса жамоани янгиламоқда. "Пахтакор"га қарши ўйнаётганимиз бизга фойдали бўлади, бундай мусобақаларда рақибни танлай олмайсиз. Қайси рақиб билан дуч келсангиз, унинг ўйин услубидан келиб чиқиб унга қаршилик кўрсатиш керак бўлади.

- "Пахтакор" янги бош мураббий билан ишлаётганини айтиб ўтдингиз. Шунингдек, жамоа ўз сафига 6-7 нафар янги футболчини қўшиб олди. Ҳозирги кунгача бор-йўғи бир дона расмий учрашувда иштирок этган "Пахтакор"ни ўрганиб чиқиш қанчалик қийин бўлди? Бундай янги жамоага қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлиши мумкин?

- Рақибни таҳлил қилиш тайёргарликнинг бир қисми. "Пахтакор"ни ўрганишимиз бироз бошқача бўлди. Сиз айтганингиздек, жамоа бир нечта янги ўйинчиларни харид қилган. Янги таркиб ва янги бош мураббийга бироз вақт керак. Рақиб қандай ҳолатда эканлигидан хабардормиз. Энг муҳими биз ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз керак ва кўпроқ ўз ўйинимиз сифатини яхшилашимиз керак. Қатар чемпионатида ҳам бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради. Кўпгина ҳолатларда бундай "янги" жамоаларга қарши ўйнашга мажбур бўлганмиз.




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика