Феликс ўзининг шаҳрига коронавирусга қарши курашда ёрдам берди

Alisher
15 апр 2020, 15:10
"Атлетико" ўйинчиси Жоау Феликс коронавирус пандемиясига қарши курашга қўшилди.

Португалиялик ўзи туғилиб-ўсган Визеудаги шифохонага хайрия қилди.

Клиник марказ директорлар кенгаши раиси Чилио Коррейянинг айтишича, футболчи уларга тиббий кийимлар ва шахсий ҳимоя воситаларини юборган.

- Визеудаги бизнинг одамлар бирдамлик учун миннатдорлар. Шахсан ва марказнинг тиббий ходимлари номидан сенга миннатдорчилик билдираман. Катта раҳмат Жоау Феликс, ота-онангга ва бошқа оила аъзоларингга ҳам катта раҳмат, - деб ёзган Коррейя ижтимоий тармоққа.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›