

"Реал Мадрид" футболчиси Федерико Вальверде Испания Ла Лигасининг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. "Реал" хавбеки ушбу ойда чемпионатда учта ўйинда майдонга тушиб, иккита гол ва битта ассист қайд этди. Ушбу ўйинларнинг барчасида "Реал Мадрид" ғалаба қозонишга эришди.




