Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи
07 июл 10:44
Янгиликлар
Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи
Ҳамюртимиз фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
ЦСКА жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Туркиянинг "Истанбул" клуби сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Иван Карпов хабар берди. Манбага кўра, 21 ёшли футболчига яқин кунларда расмий таклиф тушиши эҳтимоли бор. Аммо Москва клуби ўзининг ўзбекистонлик вингерини қўйиб юбориш ниятида эмас.
Агар Файзуллаев жамоани тарк этса, ЦСКА унинг ўрнига "Ростов" яримҳимоячиси, 22 ёшли Иван Комаровни трансфер қилиш масаласини кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев ўтган мавсумда ЦСКА сафида барча мусобақаларда 39 ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 8 та голли пас муаллифи бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар