UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  2 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  30 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  18 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4

Файзулла Қамбаров: “Навбаҳор” ҳали кўп жамоаларга “бошоғриқ” бўлади” Янгиликлар

Файзулла Қамбаров: “Навбаҳор” ҳали кўп жамоаларга “бошоғриқ” бўлади”

Олий лига ўн иккинчи туридан ўрин олган “Қизилқум” — “Навбаҳор” жамоалари баҳсидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Файзулла Қамбаров ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

— “Навбаҳор”га қарши ўйин кутганимиздан-да оғир ўтди, — дейди Файзулла Қамбаров. — Уларнинг бежизга охирги турда “Насаф”дан очко тортиб олмаганлигини амалда гувоҳи бўлдик. Мураббийлар менга украиналик легионер Александр Пишчурга қарши эҳтиёт бўлиб ўйнашим зарурлигини таъкидлашганди. Ўйин давомида буни уддаладим, деб ўйлайман.

Рақибимизда ҳам, бизда ҳам жуда кўплаб хавфли вазиятлар юзага келди. Охирги дақиқаларда босимни оширганимиз, жамоа бўлиб олдинга ташланганимиз уларни хато қилишга мажбур қилди. Якунда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бизга қарши “Навбаҳор” таркибида Хайрулла Каримов, Дилшод Жабборов каби тажрибали ўйинчилар майдонга тушмади. Агар улар тўлиқ таркиб билан майдонга чиқишса, ҳали кўп жамоалар учун етарлича “бошоғриқ” бўлиши тайин.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика