UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  7 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  21 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  7 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  24 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Фахрийлар. “Қўқон-1912” – “Нефтчи” 3:0 Янгиликлар

Фахрийлар. “Қўқон-1912” – “Нефтчи” 3:0

Кеча Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида фахрий футболчилар ўртасида республика биринчилигининг минтақавий саралаш учрашуви бўлиб ўтди.

Унда вилоятимизнинг икки жамоаси “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” жамоаларининг фахрийлари учрашдилар.

Ҳар икки жамоа бундан олдин андижонлик фахрийларга қарши ўйин ўтказишган эди. “Нефтчи”  фахрийлари “Андижон” фахрийлари устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, жамоамиз фахрийлари Андижондан 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан қайтиб келишган эди.

Фахрийлар ўртасидаги мусобақанинг финал қисмига чиқишни мақсад қилган  “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” фахрийлари ўзаро ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга чиқишди. Бу учрашувда ҳар икки жамоа таркибида яқин ўтмишнинг бир қатор юлдуз футболчилари майдонда ҳаракат қилишди. “Нефтчи” таркибида Андрей Фёдоров, Мурод Исмоилов, Олег Буров, Асад Дўрмонов каби фахрийлар тўп суришди. Қўқонлик мухлислар эса Нўъмон Ҳасанов, Муҳиддин Абдувалиев, Алишер Отажонов, Маъмур Мансуров, Саид Шокиров каби бир қатор севимли футболчиларини яна яшил майдонда кўришди.



Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган жамоамиз фахрийлари биринчи бўлимнинг ўзидаёқ майдонда ким устун экалигини кўрсатиб қўйишди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Алишер Отажонов ҳисобни очган бўлса, 8 ва 28-дақиқаларда Саид Шокиров дублга эришди.

Иккинчи таймда жамоалар ҳарчанд уринишмасин дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Шундай қилиб фахрийлар ўртасидаги вилоят дербисида жамоамизнинг фахрий футболчилари 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Фахрий футболчиларимиз навбатдаги учрашувни 30 сентябрь куни андижонлик фахрийларга қарши ўтказишади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика