Фатининг тузалиши кечикмоқда

Mirjalol Normatov
14 мар 2021, 11:34
"Барселона" ярим ҳимоячиси Ансу Фати жароҳатидан фориғ бўлиш жараёнини давом эттирмоқда.

Бу жараён яхши давом этмоқда, аммо кутилганидан секин амалга ошмоқда. Бошида футболчини март ойининг ўрталарида сафга қайтариш режалаштирилганди. Аммо жараённинг секинлиги сабабли Фатининг қайтиши апрель ойининг бошларига чўзилиб кетиши мумкин.

"Барселона" мураббийлар штаби футболчини хавф остига қўймайди ва у юз фоиз машғулотларга тайёр бўлган тақдирдагина майдонга қайтарилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo