Фати "Реал" билан ўйингача сафга қайтиш истагида

Sherzod Nurmatov
17 фев 2022, 22:03
"Барселона"нинг испаниялик ҳужумчиси Ансу Фати айни пайтда Мадридда ишончли шифокори билан биргаликда жароҳатдан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Маълумотларга қараганда, ёш футболчи тикланиш жараёни яхши кечаётганидан хурсанд. У Ла Лага 29-тури доирасидаги "Реал" билан баҳсгача сафга қайтишга умид қилмоқда.

Фати жорий мавсумда Ла Лиганинг 5 ўйинида қатнашди ва 3 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario Sport