Фати кетма-кет 4 марта "Барселона" қайдномасига киритилмади

Aslanov Jasurbek
18 янв 2025, 17:40
Ансу Фати яна "Барселона" қайдномасидан жой ололмади.

Каталония клуби ЛаЛига доирасида "Хетафе"га қарши кечадиган баҳс учун тақдим этган қайдномада Фати номи йўқ.

"Клуб у учун эшикларни очиб берди, энди қарорни футболчи қабул қилиши керак" - деб ёзди Фабрицио Романо Фатининг қайдномага кирмаганини назарда тутиб.

"Барселона" ва "Хетафе" ўртасидаги баҳс бугун бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›