UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  0 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  5 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  1 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8

Фарруҳ Зокиров: “Пахтакор”га қарши ўйин биз учун қийин кечди” Янгиликлар

Фарруҳ Зокиров: “Пахтакор”га қарши ўйин биз учун қийин кечди”

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигаси беллашувларининг 2-тур баҳслари поёнига етди.

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби 2-турда икки ғалаба ва 1 мағлубият қайд этди. Хўш, бу йил Олий лигада дебют мавсумини ўтказаётган “Нефтчи” қандай мақсадларни режалаштирган. Бу ҳақда бош мураббийи Фарруҳ Зокиров фикрларига қулоқ тутдик.

“Фарғонада ўтказилган биринчи турда камида 6 очко олишимни мақсад қилгандик. Афсуски, бунга эриша олмадик. Иккинчи турда эса 6 очко тўплай олдик ва қўйилган вазифани бажаришнинг уддасидан чиқдик.

- Сизнингча, иккинчи турда “Нефтчи” учун қайси жамоага қарши баҳс қийин кечди?
- Менимча, “Пахтакор” билан кечган биринчи ўйин биз учун қийин кечди. Сабаби шу куни бизда ҳам кўп вазиятлар юзага келди. Шогирдларим эса булардан фойдалана олмади. Барибир “Пахтакор”нинг амалдаги чемпион бўлгани ўз таъсирини ўтказди.

- Жамоада шароитлар қандай?
- Ҳозирча яратилган шароитларимиз ёмон эмас. Раҳбарият эътибор қаратмоқда. Бироқ шароитлар совринли ўринлар учун курашадиган жамоалардек бўлишидан умидвормиз.

- Бу йилги мақсадлар ҳақида нималарни айта оласиз?
- Биринчи лигадан кўтарилганимиз туфайли элитада жон сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Натижаларимизда ижобийлик кузатила бошлагани туфайли кучли олтиликда курашсак бўлади. Иштаҳа овқат пайтида келади деганидек, мақсадларимиз ҳам натижаларга қараб ўзгариб боради.

- Бугунги кунда жамоангиз сафида қайси йигитларни тажрибали дея оласиз?
- Элёр Домлаев ва Рашиджон Жаббаров тажрибали дея оламан.

- Олий лигага йўлланма қўлга киритилганидан сўнг таркибни кучайтириш қийин кечмадими?
- Таркибга жалб қилинганларнинг барчаси ўзларини кўрсатиш учун имконият пайдо бўлди. Масалан Авазбек Абдувалиев ҳам ҳаваскор сифатида жамоага жалб қилинди. Эндиликда у футзалчи сифатида ўзини кўрсатмоқда.

- “Нефтчи” 3-тур баҳсларидаги рақиблари борасида нималарни айта оласиз?
- Олдиндан бирор нима дейиш қийин. Аммо, ўзимиз учун керакли миқдорда очко ишлаб олишимиз мумкин. Деярли тенг кучга эга жамоалар билан курашамиз. Биз бу ўйинларда ижобий натижага эришмоқчимиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика