Фарҳод Соҳибжонов: "Турон"ни ютишимиз шарт эди"
23 авг 2022 13:06
Янгиликлар
Фарҳод Соҳибжонов: "Турон"ни ютишимиз шарт эди"
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Андижон" - "Турон" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Фарҳод Соҳибжонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Биз мазкур ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Буни дастлабки дақиқалардан исботладик ва гол уришга муваффақ бўлдик. Ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш эди. Худога шукрки, бу вазифани бажардик.
Иккинчи бўлимда бироз хотиржамликга берилишимиз оқибатида икки маротаба тўп олиб чиқдик. Албатта, ҳисоб 3:0 бўлиб турганидан кейин жамоани бироз хотиржам ўйнашимизга сабаб бўлди.
Ўзбекистон кубогида ҳам яхши мақсадлар қўйганмиз. Яъни, имкон қадар чемпионлик учун курашмоқчимиз”, - дея фикрларини якунлади Соҳибжонов.

Фото. Ўзбекистон кубоги. "Бургутлар"нинг парвози давом этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ
Видео. Ўзбекистон Coca Cola кубоги. "Андижон" - "Турон" 3:2. Highlights
Ўхшаш янгиликлар
03:03
Саудия Арабистони Қирол кубоги. "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" ўз рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этди 2
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар