UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  1 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3

Ўзбекистон Coca Cola кубоги. Про лига грандлари тўқнашувида "Андижон" "Турон"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди Янгиликлар

Ўзбекистон Coca Cola кубоги. Про лига грандлари тўқнашувида "Андижон" "Турон"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган учрашув якунланди.

"Андижон" – "Турон" 3:2

22 август, душанба

Андижон. "Бобур Арена" стадиони. 16:30

Ҳакамлар: Равшан Абдивоҳидов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Ғайрат Жўраев

Назоратчи: Игорь Нехочин

Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Шаҳбоз Эркинов, 15 (1:0), Шаҳбоз Эркинов, 17 (2:0), Горон Милойко, 42 (3:0), Ҳумоюн Муртозаев, 56 (3:1), Ҳумоюн Муртозоев, 87 (3:2)

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдулвоҳид Гуламов, 9.Богдан Милич, 15.Владимир Бубанья, 17.Фарходжон Соҳибжонов, 20.Милочко Горон, 21.Илдар Маматказин (с), 22.Шаҳбоз Эркинов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 29.Суҳроб Бердиев

Захира: 46. Хуршид Хўжаев, 3. Азамат Исроилов, 7. Иззатилло Абдулҳақов, 8. Аҳрор Иноятов, 11. Зафар Полвонов, 14. Абдураҳмон Комилов, 19. Маликшоҳ Расулов, 77. Аҳмаджон Анваров, 99. Иброҳим Мухторов

"Турон": 1.Низомиддин Зиявутдинов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 5.Марлен Чобанов, 11.Рустамхон Азимов, 19.Сардор Абдураимов (с), 23.Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 30.Сардор Абдунабиев, 55.Хушнудбек Авилов, 88.Сардар Теляков, 89.Сергей Морозов

Захира: 12. Акмал Турсунбоев, 7. Қаҳрамон Баходиров, 9. Азиз Ибрагимов, 10. Ҳумоюн Муртозаев, 14. Дониёр Исроилов, 17. Сиёвуш Ҳабибуллоев, 18. Абдуғани Камолов, 20. Жасур Ўринов, 77. Шарифбек Раҳматов


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Шиддатли кечган баҳсда "Андижон" "Турон"ни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

84. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳумоюн Муртазоев ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди

81. "Андижон"да ўзгаришлар: Фарҳод Соҳибжонов, Шаҳбоз Эркинов ва Сухроб Бердиев ўрнига Азамат Исроилов, Зафар Полвонов ва Абдураҳмон Комилов тушди.

80. "Турон" футболчиларининг қанотдан етказиб берган тўпига яна мезбонлар посбони пешвоз чиқди.

77. Элдор Адҳамов меҳмонларнинг шунча тер тўкиб, ҳужум қилганини барбод қилди.

75. Учрашув темпи пасайди.

70. Ҳумоюн Муртозаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини мезбонлар посбони қийинчилик билан қайтарди.

61. Абдувоҳид Ғуломовнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди.

56. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хумоюн Муртозаев Дониёр Исмоиловнинг узатмасини аниқ зарба билан голга айлантирди!

54. Қаҳрамон Баҳодировнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

51. Хумоюн Муртозаевнинг ажойиб узатмасидан сўнг Азизбек Ибрагимов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, тўпни юқорига тепиб юборди.

50. Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми якунига етмай қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

41. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ГОРОН раыибларининг совғасини мамнуният билан қабул қилди.

40. Эркинов бугун ўзи эришиши мумкин бўлган дарча нарсага эришмоқда: дубль ортидан сариқ карточка билан мукофотланди.

38. "Андижон" футболчиси қанотдан тўпни кимга узатганини билолмасдан ортга қайтмоқда.

36. "Андижон" футболчиларида стандарт вазият юзага келди. Жаримадан узатилган тўпга етишда мезбонлар сардорининг оёғи калталик қилди.

32. "Турон" футболчиси баъзида алдашдан кўра пас бериш яхшироқ эканлигини англаб етди.

29. Water time

25. "Турон" стандартдан стандарт ишлаб олди: биринчиси жарима зарбаси бўлса, иккинчиси байроқча ёнидан амалга оширилади.

24. "Турон" биз кўрмаётган пайти ўйнагиси келмаган кўринади. Ҳозир бор шижоати билан олдинга ташланмоқда.

21. Қайтдик. Яна узилиш бўлмасидан илгари телевизорни маҳкам ушлаб олишни маслаҳат бераман.

Рекламадан кимдир жабр чеккан кўринади. "Андижон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Афсуски, техник муаммолар туфайли шундай ўйиндан баҳраманд бўлишга мосуво бўлмоқдамиз.

Яна Эркинов гол урибди!!! 2:0 Биринчи голни кўролмаганлар учун қайта ижро қилиб берган, менимча.

Учрашув қизғин руҳда давом этмоқда, бокс барибир ажойиб спорт тури ҳисобланади.

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Эркинов ҳисобни очди!!!

"Турон" хавфли ҳужум ташкил этгани айтилмоқда, твда "Наполи" футболчисининг голи кўрсатилмоқда. Яйпанликларнинг ҳужуми қандай содир бўлганини истаганингиздай тасаввур қилишингиз мумкин.

Боксчиларни ёки А Серия голларини бежизга намойиш этишмаяпти. Сизлар ҳам шундай ғалабали ўйин кўрсатинглар деган маънода бўлса керак, назаримда.

Яна футболга қайтамиз деб бекор айтибман. Аслида техник узилишлар туфайли учрашувни кузатишда муаммолар кузатиляпти.

Футбол ўйинларининг ўртасида реклама кўрадиган даврларга ҳам етиб келдик, дўстлар.

8. "Турон" ҳужумчиси атиги 100 йилдан ошиқроқ вақт илгари офсайд жорий этилмаганида, ҳозир голни тантана қилаётган бўларди.

5. Икки жамоа футболчиларининг оёқлари "саломлашди". Бу вазиятда Эркиновнинг ҳаракати чиройли эмас деб топилди.

2. "Андижон" посбони видеоролик тугашини кутиб турган чоғи, эфирга қайтишимиз билан тўпни олдинга йўллади. 

Ўйин бошланиши билан боксчиларимиз намойиш этилган "Мендирман ўша" видеоролигини мириқиб томоша қилишни бошладик. Футболдан кўра қизиқрок кўринмоқда.

1. Учрашувни мезбонлар бошлаб берди.


Бугун "Андижон" қизил, "Турон" эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади. Мезбонлар 4-4-2 тактикасини танлаган бўлса, меҳмонлар 4-5-1 схемасини афзал кўришган.


13 августдаги баҳсда Бубаньянинг голи учрашув тақдирини ҳал қилганди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков натижадан қониққанини, бироқ шогирдларининг ўйинидан қониқмаганини таъкидлаганди. "Турон" устози эса рақиб стандарт вазиятларда яхши ўйнашини айтиб ўтганди. Бугун тўқнашув аввалгисидан қизиқроқ бўлиши шубҳасиз. Чунки иккала жамоа ҳам бир-бирларини ўрганишган ҳамда ўзига хос совға тайёрлашган бўлса, ажабмас.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Водий дербисига хуш келибсиз! Про лиганинг айни дамда юқори поғоналарида бораётган жамоалар кубок беллашувида майдонга тушишади. Яқинда ушбу жамоалар айнан мана шу стадионда беллашишганди ва ўшанда андижонликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишганди. Кўрамиз, бугун Яйпан клуби реванш ола билармикан.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика