UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  6 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Фарҳод Соҳибжонов: “Бу ғалабани мухлисларимизга бағишлайман” Янгиликлар

Фарҳод Соҳибжонов: “Бу ғалабани мухлисларимизга бағишлайман”

Ўзбекитон Суперлигасининг 19-турида “Андижон” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, водийда кечган учрашувда мезбонлар пешқадам “Пахтакор”ни енгиб, сенсация қайд этди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган гол муаллифи мезбонларнинг 20 ёшли футболчиси Фарҳод Соҳибжонов бўлди. Учрашувдан сўнг ягона гол муалифи бўлган Соҳибжонов билан суҳбатлашдик. 

- Фарҳод, сизнингча “Андижон” ниманинг эвазига “Пахтакор”ни мағлубиятга учратди?

- Мазкур учрашувга футболчилар билан жиддий тайёргарлик кўрдик. Рақиб кучли бўлса-да, охирги сонияларга қадар курашдик. Қилган меҳнатимизга яраша тақдирландик деб ўйлайман. Бу ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ. Футболчиларнинг майдонда кўрсатган меҳнатлари самараси билан қўлга киритилди деб ўйлайман. Шу ўринда айтиш керакки, бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлайман.

- “Андижон” мавсум давомида бир текис ўйин кўрсата олмаётганига муносабатингиз қандай?

- Тўғриси, бу саволизга нима дейишга ҳам ҳайронман? Ҳар бир учрашувда йигитлар бор кучлари билан тўп тепмоқда. Вазиятлар яратмоқдамиз. Шунга қарамай, омадимиз келмаяпти. “Пахтакор”дек жамоани мағлубиятга учрата олганимиз, бизга катта куч тақдим қилади деб ўйлайман. Суперлигада қолиш учун жон-жахдимиз билан ҳаракат қиламиз. 

- Ўйин тақдирин ҳал қиладиган голни уришингизни кутганмидингиз?

- Йўқ албатта. Айнан менинг голим жамоамга ғалаба тақдим қилишини умуман кутмагандим. Жамоадошларим туфайли ушбу голни уришга муваффақ бўлдим. 

- Жамоангизни Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Сўнгги турга қадар курашамиз. Вазифани бажариш ва мухлисларимизни хурсанд қилиш асосий мақсадимиз ҳисобланади. Умид қиламанки, биз олдимизга қўйилган мазкур вазифани тўлиқ бажара оламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика