UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  1 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11

Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Бизда 23 нафар тенг кучли футболчи бор. Бундай жамоа билан катта натижага эришса бўлади" Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Бизда 23 нафар тенг кучли футболчи бор. Бундай жамоа билан катта натижага эришса бўлади"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Осиё кубоги саралаши доирасидаги Камбоджага қарши ўйиндан кейин (7:0) championat.asia сайтига интервью берди.

"Биринчи ўйинда ғалаба қозондик. Барчаси режа бўйича кечди, захирадан тушганлар ҳам ўйинни кучайтириб беришди. Охирги дақиқаларга қадар бир хил темпда ҳаракат қилдик. Ҳар икки кунда ўйинлар бор, лекин бу бизга муаммо бўлмаса керак. Сабаби бизда 23 нафар бир-бирига тенг бўлган футболчилар бор. Шу боис Непалга қарши ўйинда ҳам асосий таркибда ротация қиламиз.

Йигитлар ҳам жисмонан, ҳам руҳий чарчоқлари чиқди. Бор эътибор иккинчи ўйинга қаратилган. Худо хоҳласа, Осиё кубогига йўлланма оламиз, чунки менда футболчиларга ишонч бор. Аҳил, тажрибали ҳақиқий жамоани кўряпман, захирада ўтирганлар майдондагиларни қўллаб туришибди. Бундай жамоа билан катта натижага эришиш мумкин.

Гуруҳимиздаги вазият ҳозирча жуда чигал, сабаби барча жамоада ҳали имконият бор. Насиб қилса Непални мағлуб этсак, Камбоджа Баҳрайн билан тенгма-тенг ўйнаса керак.

Йигитлар фақат ғалаба ҳақида ўйлашмоқда, барчада ўзига бўлган ишонч бор. Худо хоҳласа ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб, Осиё кубогига чиқамиз", - деди Фарҳод Нишонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика