Фарҳод Магометов: "2015 йилни "Нефтчи" ўз майдонида бошлайди"

Narzulla Saydullayev
17 дек 2014, 11:15
Бугун ЎФФ матбуот анжуманлар залида 2014 йилги олий лига якунлари 2015 йилги мавсум олдидан клуб вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни ЎФФ вице президенти Сардор Раҳматуллаев очиб берди:

Барча клубларга янги мавсумда омад тилайман. 2015 йил барчамизга омадли келсин. Бугун тўртта масала ҳал қилинади. 2015 йилги олий лигага қуръа ташлаш, 2014 йилги якунлар, янги мавсум учун регламент ва клубларни лицензиядан ўтказиш масалалари ҳал қилинади.

Фарҳод Магометов: "Барчани кириб келаётган янги мавсум билан табриклайман. Янги йилда барча клублар ўзларини кўрсатишади деб ўйлайман. Фарғона ва Андижонга қилган сафаримиздан сўнг олий лигада клублар сонини 16тага оширишга қарор қилдик. 2015 йил Фарғонада янги стадионнинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Шу сабабли қуръа давомида агар "Нефтчи" дастлабки турда сафарда тушиб қолса ҳам улар илк турни ўз майдонларида ўтказишади. Бунга ҳеч ким қарши бўлмаса керак".


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›