Фарҳод Абдуллаев “Ал-Дариа” – “Ал-Оруба” ўйинида назоратчи бўлиб ишлайди

Narzulla Saydullayev
2 апр 2016, 17:25
ОФК кубоги “С” гуруҳи 4-тур ўйинлари доирасидаги Фаластиннинг “Ал-Дариа” ҳамда Уммоннинг “Ал-Оруба” клублари ўртасидаги ўйин расмийларидан бири сифатида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди.

13 апрель куни Фаластиннинг Ҳеброн шаҳрида ўтказиладиган ушбу ўйинда ўзбекистонлик ФИФА назоратчиси Фарҳод Абдуллаев учрашув ҳакамлари назоратчиси сифатида иш олиб бориш учун тайинланган.

Таъкидлаш керакки, ўйинни иордланиялик ҳакам Аҳмад Файсал Муҳаммад Алали бошқаради. Унга қанотларда Юсуф Идрис Ҳасан (Иордания) ва Манир Аҳмад Дали (Бангладеш) ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Мизанур Раҳмон (Бангладеш).

Учрашув комиссари – Аҳмад Шоҳир (Мальдив).

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›