UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  2 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  10 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  2 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6

Фарғонада “Нефтчи” ёшлар жамоасига саралаш кетмоқда Янгиликлар

Фарғонада “Нефтчи” ёшлар жамоасига саралаш кетмоқда

Теглар :  Нефтчи
Жорий мавсумни 5-ўринда якунлаган “Нефтчи” жамоаси келаси йилга жиддий тайёргарлик кўришни мақсад қилган.

Аввал хабар берганимиздек, раҳбарият ва мураббийлар штаби таътилга чиқмади аксинча янги мавсум режаларини ишлаб чиқмоқда. Улар “Нефтчи”нинг янги ўйин-услубини яратмоқдалар. Бу борада мураббийлар илк қадамни ёшлардан бошламоқчи. Андрей Фёдоров ва унинг ёрдамчилари ўқув-йиғин машғулотини қай тариқа ўтказиш, трансфер ойнасида қандай ўзгаришлар қилиш борасида ўйлаб, шу ҳақда иш режаларни ҳам жорий этишмоқда.

Шунингдек мураббийлар жамоанинг эртанги куни бўлмиш ёшлар клубига ҳам жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Бугунги кунда олий лиганинг кўплаб клубларида очиғини айтиш керак, ўринбосарларнинг қачон йиғилиб, қаерда йиғин ўтказиши номаълум бўлиб турибди. Аммо фарғоналиклар мавсум-2016да ёшлар жамоасини янада ёшартириш ва шу билан бирга муносиб ўйинчиларни йиғиш мақсадида ўтган ойнинг сўнгги кунларидан бошлаб, саралаш босқичини ўтказиб келмоқда.

Йил давомида иккинчи лига ва футбол мактабалари ўтасида ўтказиб келинган мусобақаларни кузатиб борган “Нефтчи” мураббийлари ўша пайтда эътиборини тортган футболчиларни мана бугунги кунга келиб, саралаш босқичига таклиф этган. Асосан 1997 йил ва ундан кичик ёшда бўлган йигитлар бугунги кунда “Нефтчи” ёшлар жамоасига ўтиш учун астойдил тер тўкмоқда.

Футболчилар билан шахсан Мурод Исмоиловнинг ўзи машғулот ўтказмоқда. Ўз вақтида “Пахтакор”даги фаолияти орқали ёшлар билан ишлаш хадисини олган Мурод Музаффарович бугунги кунга келиб, “Нефтчи”да ҳам маҳаллий ёшларга жиддий эътибор қаратмоқда ва жамоанинг эртанги кунига ўзига хос замин яратмоқда дейиш мумкин. Шунингдек саралаш босқичида ёшлар жамоаси устози Баҳром Ҳайдаров ва дарвозабонлар мураббийи Баҳодир Шамсиддинов ҳам бевосита иштирок этиб, ёшларни кўздан кечирмоқда.

Эслатиб ўтамиз “Нефтчи” ёшлар жамоаси январ ойининг бешинчи кунидан ўз қароргоҳида йиғилиб, дастлабки ўқув-йиғин машғулотларига киришишади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика