

Мусобақалар вилоят футбол ассоциацияси ҳузуридаги “Футбол маркази” майдонларида ташкил этилди.
Мазкур мусобақада Фарғона вилоятининг жами 32 та бошқарма ва ташкилотлари футбол жамоалари иштирок этдилар. 524 нафар иштирокчи қатнашган ушбу турнирда 1-ўринни вилоят Касбий таълим бошқармаси футбол жамоаси, 2-ўринни Марказий банк футбол жамоаси, 3-ўринни эса “Фарғона электр тармоқлари” корхонаси футбол жамоаси эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар вилоят ҳокимлиги томонидан таъсис этилган совғалар, медаль ва дипломлар билан тақдирландилар.
Мусобақанинг якуний финал учрашуви "Истиқлол" стадионида ўтказилди.









