

Йиғилиш вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида ташкил этилди. Йиғилишда вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят футбол ассоциацияси ҳамда “Маҳалла” жамоат фонди вилоят филиали мутахассислари иштирок этдилар. Кун тартибида 18-30 ёшлилар ўртасидаги футбол бўйича “Чарм тўп” ҳамда 13-14 ёшли болалар ўртасидаги мини футбол мусобақаларини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.
Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мусобақаларни ўтказиш жойлари, вақтлари ва тартиби келишиб олинди ҳамда тасдиқланди.






