"Фарғона вилояти ҳокими кубоги"нинг энг яхши ҳужумчиси Исломбек Каримовнинг фикрлари

Narzulla Saydullayev
7 фев 2020, 21:32
"Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасининг финал баҳсидан сўнг "Мусобақанинг энг яхши ҳужумчиси" номинацияси ғолиби бўлган Исломбек Каримов қуйидагича фикрларни билдирди.

"Авваламбор Фарғона вилоятида мана шундай даражадаги мусобақани ташкиллаб берганликлари учун Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят футбол ассоциацияси ва бошқа мутасадди ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.

Мусобақа бош совринини ютганлигимиз ҳақида гап кетса, осон бўлмади. Биринчи навбатда мураббийларимиз кўрсатмаларига амал қилганлигимиз бизга футбол учрашувларида ғалабаларни тақдим этди. Шунингдек, бутун турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб келган мухлисларимизнинг далдаси ҳам ёрдам берди, ғалабада уларнинг ҳам ҳиссаси бор. Насиб бўлса ўйинларимизни янада кучайтириб, "Нефтчи"ни Суперлигага қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Мусобақанинг "энг яхши ҳужумчиси" деб топилганим менга яна кўпроқ ўз устимда ишлашимга қўшимча иштиёқ беради. Яна бир бор барча ташкилотчиларга ва мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман - дейди Исломбек Каримов.

Бекзод Толибов ёзиб олди



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia