UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37"Нефтчи"нинг "Қўқон-1912"га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  1 11:11Романо: "Челси" португалиялик вингер билан келишувга эришди  0 10:45Моттанинг ўрнига «Ювентус»ни бошқаришга асосий номзод маълум  1 10:06Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:03«Реал Мадрид» ҳимоячиси бир ойга сафдан чиқди  2 08:32Европа лигаси. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:20КОНКАКАФ. "Интер Майами" сафарда "Кавальер"ни мағлуб этди, Месси 92-дақиқада гол урди  9 07:58«Атлетик»ка қарши учрашувдан сўнг Элдор Шомуродов нималар деди?  3 07:25Суперлига. Бугун 2-тур баҳсларига старт берилади  2 03:05Конференциялар лигаси. "Челси"дан ишончли ғалаба, Антонидан гол+пас, "Фиорентина" ҳам чорак финалда  4 02:55Европа лигаси. Брунудан хет-трик, "Тоттенхэм"дан камбэк, "Лион"дан йирик ғалаба  12 02:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" 90+11-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди  8 01:45Лукас Васкес: "Реал" "Атлетико"дан яхшироқ эди"  14 01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  4 00:58Европа лигаси. "Аякс" турнирдан чиқиб кетди, "Лацио" кейинги босқичда!  1

"Фарғона вилояти Ҳоким кубоги-2017". “Қўқон-1912-1” ярим финалга чиқди Янгиликлар

"Фарғона вилояти Ҳоким кубоги-2017". “Қўқон-1912-1” ярим финалга чиқди

Теглар :  Қўқон-1912Машъал
Бугун "Фарғона вилояти Ҳоким кубоги-2017" доирасида “Қўқон-1912-1” - "Машъал-1" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув муборакликларнинг ҳужумлари билан бошланди. Аммо дастлабки ҳужум бесамар якун топди. 9-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлдик. Бурчакдан оширилган тўпни Дарко Гожкович боши билан муборакликлар дарвозасига аниқ йўллади - 1:0. 

13-дақиқада вакилларимизда яхши имконият вужудга келганди. Жамшид Ҳасанов имкониятдан фойдалана олмади. 24-дақиқада муборакликлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Бош ҳакам пенальти белгилади. Ўн бир мертли нуқтадан Суҳроб Бердиев зарба берди. Унинг биринчи зарбаси голга айланганди. Аммо пенальти тепилаётган пайтда қоида бузилгани боис гол ҳисобга олинмади. Суҳробнинг қайта берган зарбаси ҳам бехато чиқди – 2:0.

Биринчи бўлим тугаши арафасида Филип Райевацни муборакликлар дарвозабони жарима майдончаси ичида чалиб йиғитди. Бош ҳакам яна пенальти белгилади. Пенальтини эса сербиялик ҳужумчининг ўзи аниқ амалга ошириб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди - 3:0.

Иккинчи бўлим жамоамиз учун омадсиз бошланди. 48-дақиқада ҳимоячиларимиз Зафар Тўраевни жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Андижонлик рефери яна пенальти белгилади. Муборакликлар сардори Зафар Тўраев ўн бир мертли нуқтадан адашмади – 3:1.

71-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов жарима майдончасига қадар кириб бориб, зарба берди. Унинг зарбаси кучсиз чиқди. 77-дақиқа муборакликлар ҳисобни қисқартиришди. Зоҳир Қўзибоев гол муаллифи бўлди. 81-дақиқада Баҳодир Пардаевнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегди. 82-дақиқада Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпини Носиров катта қийинчилик билан бартараф этди. 85-дақиқада муборакликлар яна жарима майдончалари ичида қўполлик ишлатишди. Бу сафар жабрланувчи ролида Баҳодир Пардаев. Айнан унинг ўзи пенальтини аниқ амалга оширди. Баҳодир пенальтини италиялик машҳур футболчи Андреа Пирло услубида ижро этди.

Шу тариқа рақибдан устун келган “Қўқон-1912-1” учрашувда ғалаба қозонди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб ярим финалга йўл олди.



“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”
“Б” гуруҳи
5-тур

“Қўқон-1912-1” – “Машъал-1” 4:2 (3:0)
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Азиз Толипов.
Голлар: Дарко Гожкович-9, Суҳроб Бердиев-24 (пен), Филип Райевац-44 (пен), Баҳодир Пардаев -86 (пен) – Зафар Тўраев-48 (пен), Зоҳир Қўзибоев-77.

“Қўқон-1912-1”: 13. Никита Рибкин, 6. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов (75. Иброҳим Раҳимов-76),  8. Акмал Холмуродов, 10. Жавоҳир Сидиқов (23. Александр Мерзляков-54),  15. Ойбек Рустамов, 24. Филип Райевац (70. Собир Ҳамидов-65), 25. Никола Валентич,  29. Суҳроб Бердиев (22. Мурод Холмуҳаммедов-54), 31. Дарко Гожкович (18. Баҳодир Пардаев-53) , 33. Жалил Кимсанов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов-62).
Захира: 30. Ислом Абдуллаев.

“Машъал-1”: 30. Ботир Носиров, 23. Сардор Раҳмонов (33. Асилбек Бегимқулов-26), 22. Сергей Кондратьев, 8. Мирзакамол Камолов, 19. Жамолиддин Убайдуллаев, 13. Шаҳзод Шайманов, 17. Владислав Павленко, 29. Абдуллох Олимов, 90. Зафар Тўраев, 98. Максим Липин (11. Мақсад Муҳамедов-46), 7. Зоҳир Қўзибоев.
Захира: 12. Шохрух Эшбўтаев, 55. Аваз Агалиев, 6. Сардор Абдураимов, 27. Марадона Сафаров, 9. Хумоюн Муртазоев.

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика