UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   2 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  3 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  88 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

Фарғона вилояти футбол ассоциациясида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғона вилояти футбол ассоциациясида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" мажмуасининг анжуманлар залида вилоят футбол ассоциациясининг ҳисобот йиғилиши маросими ташкил этилди.

Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Аваз Максумов, Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Муроджон Дадабоев, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, вилоят футбол маҳорати мактаби директори Фарҳод Эргашев ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари, футбол мураббийлари ва фахрийлари иштирок этдилар.

Дастлаб маросим иштирокчиларига Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан ўтган 2020-йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг сўзга чиққан мутасаддилар Фарғонада футбол спорт турини оммавийлигини янада ошириш ва болалар футболини ривожлантириш учун ташкил этилаётган турли мусобақалар хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбирнинг якуний қисмида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Аваз Максумовга вилоят футбол ассоциациясининг ташаккурномаси ва махсус совғаси топширилди. Шунингдек, ўз ўрнида Аваз Максумов ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан вилоят футбол ассоциацияси медиа бўлимига футбол учрашувлари ва тадбирларни ёритиб бориш учун замонавий фото ва видео техникаларини тақдим этди.

Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика