UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  0 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  37 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  9 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  3 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  7 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  4

Фарғона шаҳрида болалар футбол мусобақаси ташкил этилди Янгиликлар

Фарғона шаҳрида болалар футбол мусобақаси ташкил этилди

2019 йил 25-26 февраль кунлари Фарғона шаҳар 1-болалар ўсмирлар спорт мактаби футбол майдонида "2019-йил Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"га бағишлаб 2006-2007 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Фарғона водийси очиқ Чемпионат мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада жами 8 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида дўстона муносабатларни шакллантириш, иқтидорли ёшларни кўллаб-қуватлаш, спортнинг футбол турини оммалаштириш каби устувор масалаларни қамраб олган.



Мусобақада Фарғона шахар 1-болалар ўсмирлар спорт мактаби шарафини “Ипакчи” ҳамда “Ёшлик” жамоалари ҳимоя  қилдилар.   Шунингдек “Нефтчи СК” (Фарғона шахри), Қува туман БЎСМ жамоаси, “Эверест” (Асака тумани), “Дўстлик” (Андижон шахри), “Бўстон БЎФМ” (Бўстон тумани) ва “Динамо” (Андижон шахри) жамоалари иштирок этдилар.

Мусобақа Ҳалқаро Футбол федерациясининг (FIFA)  қоидаларига асосан  ўтказилди. Ҳар бир ўйин 40 дақиқа вақт давомида ўтказилди.  (20 дақиқадан 2 бўлим, 5дақиқа танаффус) Ғолиблик учун кураш жуда кескин ва қизиқарли курашларга бой бўлди. Жамоалар 2 гуруҳга бўлинган холда ўйин ўтказдилар. Қуръа натижасига кўра:

“А” гуруҳи: “Ипакчи”, “Эверест”, “Дўстлик”, Қува туман БЎСМ.
“B” гуруҳи: “Ёшлик”, “Бўстон БЎФМ”, “Динамо”, “Нефтчи СК”



Гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоалар эса мусобақада 3-ўринни олиш учун беллашдилар.

Мусобақада 1-ўрин Фарғона шаҳар 1-болалар ўсмирлар спорт мактабининг “Ипакчи”  жамоасига насиб этди.   2-ўрин  Андижон  шахрининг  “Динамо”  жамоаси 3-ўринни эса Асака туманининг “Эверест”жамоалари эгалладилар.


Мусобақага ташриф буюрган меҳмонлар хамда ота-оналар ўйинларнинг қизиқарли, шиддатли ва муросасиз руҳда ўтганлигига гувоҳ бўлдилар.

Мусобақада ғолиб ва совриндор жамоалар хомийлар ва Фарғона шаҳар 1-БЎСМ маъмурияти томонидан I,II,III даражали диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалар  билан тақдирланадилар.


М.Фозилов
Фарғона шаҳар 1-сонли болалар ўсмирлар спорт мактаби услубчиси


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика