UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  4 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  4 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  10 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9

Фарғона дербисига ўзгача анонс Янгиликлар

Фарғона дербисига ўзгача анонс

Футболда бир шаҳарнинг иккита жамоаси ўртасида бўладиган ўйинлар яъни дербилар жуда қизиқарли ўтади.

Бу ўйинларга мураббийлар, футболчилар ва мухлислар алоҳида тайёргарлик кўради. Милан дербиси, Манчестер дербиси, Лондон дербиси...Ҳаттоки Истанбул ва Теҳрон дербилари ҳам жуда “қайноқ" ўтади. Теҳрондаги "“Озоди" стадионига "Истиқлол" ва "Персеполис" жамоалари ўртасидаги ўйинга 100 мингга яқин мухлислар киради.

Бизда бугун Ўзбекистон Про лигасида ана шундай дербилардан бири Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида бўлиб ўтади. Бу ўйинга ҳам қизиқиш ўта юқори. Биринчи сабаби дерби эканлиги. Иккинчи сабаби ҳар иккала жамоа ҳам ўтган турда мағлубиятга учраб очко йўқотгани, бугун иккаласи ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқади. Учинчи сабаби мураббийлар. Ҳар иккала жамоани ҳам футболчилик даврида "Нефтчи" билан кўплаб ғалабаларга эришган, бир-бири билан ака-укадек бўлиб қолган, Хиросима-94 чемпионлари Абдусамад Дўрмонов ва Сергей Лебедев бошқараётгани. Бу иккала мураббийни ўзаро рақиб сифатида кўриш ўйинга бўлган интригани янада ошириб юборади.

Хуллас минг марта ўқигандан бир марта кўрган яхши. Бугун соат 16:30 дан бошланадиган Фарғона дербисини championat.asia сайтида ва "Футбол ТВ" телеканалида кузатиб бориш мумкин.




Фарҳоджон Узоқов

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика