UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  0 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  3 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  10 21:28Микель Артета: "Арсенал" катта соврин ютиши керак"  1 20:36"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи  1 20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  7 20:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  41 19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  7 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  1 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  8

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби мавсумолди тақдимот маросими ўтказди ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби мавсумолди тақдимот маросими ўтказди ГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887 сонли Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида худудларда ёшларни спортга кенг кўламда жалб этиш, хусусан футбол спорт турининг оммавийлигини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Яна бир неча кунлардан сўнг, аниқроғи 3-июнь санасидан Фарғонада футбол бўйича вилоят биринчилиги - Иккинчи лига баҳсларига старт берилади. Шу муносабат билан бугун мазкур чемпионат иштирокчиси - Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби мавсумолди расмий тақдимот маросимини ўтказди.

Тақдимот маросимида Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов, университетнинг "Жисмоний маданият факультети декани Икромжон Юлдашев, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев ва бир қатор мутасадди раҳбар-ходимлар иштирок этдилар. Жорий мавсумда ўз олдига Иккинчи лига ғолиблигини мақсад қилиб қўйган университет жамоасининг мавсумолди тақдимот маросими кўтаринки руҳда ташкил этилди. Маросим давомида сўзга чиққанлар "ФарДУ" футбол клубига мавсум давомида омад ва ғалабали онлар ёр бўлишини, якунда жамоанинг вилоят биринчилигида ғолиб бўлган холда Биринчи лига мусобақаларига йўлланмани қўлга киритишларига тилак билдирдилар.

Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан Championat.asia учун махсус




Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика