UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47Фабио Каннаваро: "Футболчи 17–19 ёшда тайёр бўлса, МТЖга чақирилиши лозим. Нега уларни ёши кичик деб, U-21, U-23 жамоаларида қолдиришимиз керак?"  4 11:25"Сўғдиёна" "Алтай"га ютқазди  1 10:37Левченконинг штабида ўзбекистонлик мутахассис иш бошлади  2 10:18Бекобод клубидан жиддий юриш: Хебай ва Бубаня "Металлург"га ўтиши мумкин  3 09:45Кийиниш хонасида кескин муҳит: "Реал"да Арбелоага нисбатан эътирозлар бор  18 09:20"Манчестер Сити"да Гвардиола даври якунланиши мумкин: қарор мавсум сўнгида қабул қилинади  3 08:59Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов "Ньюкасл"га қарши ўйинда неча баҳо олди?  4 08:42Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Битта ўйинда дарвозаларга 11 та гол урилди ва қолган натижалар  0 08:00"Шўртан"нинг собиқ устози ва Кападзенинг ёрдамчиси — Дмитрий Ан "Нефтчи" (Қўчқор-ота)да кимлар билан ишлаяпти?  0 03:05"Интер" ярим финалга чиқди  1 03:00Англия лига Кубоги. Абдуқодир Ҳусанов ва "Манчестер Сити" финалда!  40 02:48Амалдаги чемпион ярим финалда! "Штутгарт" Кильда "байрам" уюштирди  0 02:38Эндрикни тўхтатиб бўлмаяпти! Бразилиялик юлдуз "Лион"ни чорак финалга олиб чиқди  1 01:29Гвардиола даври тугамоқда? Пеп мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  5 00:31"Арбелоа — вақтинчалик мураббийдек". "Реал" кийиниш хонасидаги вазият маълум бўлди  5

ФарДУ янги мавсумни Пролигада ўтказади Янгиликлар

ФарДУ янги мавсумни Пролигада ўтказади

Теглар :  Пролига
Биринчи лига мусобақасидаги дебют мавсумида муносиб иштирок этган Фарғона давлат университетининг футбол жамоаси 2025-йилги мавсумни Пролигада ўтказади.

ФарДУ биринчиликнинг Шарқий минтақасини 2-ўринда якунлаб, плей-офф босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритганди. Тошкент мезбонлик қилган плей-офф ўйинларида университет жамоаси 3-ўринни эгаллади. 


Ўтган йилнинг декабрь ойида Лига мутахассислари Фарғона давлат университетида бўлиб, унинг футбол жамоасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда ФарДУънинг Пролигада иштирок этиши учун қандай ишлар амалга оширилиши лозимлиги юзасидан университет раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Декабр ойи давомида университет Лига томонидан илгари сурилган талабларни босқичма-босқич ҳал қилди. 


Хусусан, клуб 2025-йилги мавсумни Истиқлол стадионида ўтказиш бўйича уч томонлама шартномани Лига рўйхатидан ўтказди. Кейинчалик Пролига клубларининг футболчилар билан меҳнат шартномаси имзолаши борасидаги ЎФА томонидан белгиланган талабларни бажариш юзасидан кафолат тақдим этилди. Шунингдек, университет талабларидан тузиладиган У19 жамоаси Ўзбекистон У19 чемпионатида иштирок этадиган бўлди. 


Лига олий таълим муассасаларининг профессионал футболга бўлган интилиш ва эътибори ортиб бораётганини қадрлайди ва ФарДУ жамоаси 2025-йилги мавсумни шартли равишда Пролигада ўтказишини маълум қилади. Қўшимчасига, мазкур жамоанинг кейинги йиллар давомида лицензиялаш талаблари асосида фаолият олиб боришига кўмаклашади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика