Фақатгина Роналду ва Левандовски сўнгги уч Еврода гол уришнинг уддасидан чиқишмоқда
20 июн 2021 08:15
Янгиликлар
Фақатгина Роналду ва Левандовски сўнгги уч Еврода гол уришнинг уддасидан чиқишмоқда
Польша терма жамоаси форварди Роберт Левандовски Евро-2020 турнирида Испания термасига қарши беллашувда гол уришга эришди.
Натижада Роберт сўнгги учта қитъа биринчилигида гол урган иккинчи футболчига айланди.
Бу натижани айнан шу куннинг ўзида сал олдинроқ Роналду бажарганди. Португалиялик футболчи Германия термасига (2:4) қарши баҳсда Нойер дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиққанди.
Ўхшаш янгиликлар
22:38
Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди 5
Фикрлар