

Айни вақтда Амстердам жамоаси олтита турдан сўнг беш очко тўплади. Бу эса жамоа ташкил этилганидан бери қайд этилган энг ёмон старт бўлди. Шунингдек, “Аякс” сўнгги еттита учрашувда ғалаба қозонмади.
Бундан ташқари, “Аякс” чемпионат баҳсларининг сўнгги учта турида мағлуб бўлди. Бундай ҳолат сўнгги бор 1999 йилда содир бўлган.
Айни вақтда Морис Стейн шогирдлари турнир жадвалида 16-поғонада кетишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Манчестер Юнайтед» ҳам АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширганди.



