"Фанат Суперлига". "Сўғдиёна" – "Aндижон" 2:2

Narzulla Saydullayev
30 мар 2020, 18:15
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.  

Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади.  Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади. 

Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Фанат Суперлига". "Сўғдиёна" – "Aндижон"

"Ўйин" соат 18:15да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. 

1-савол: 2002 йил олий лигада энг кўп учрашувда ишлаган ҳакам ким эди? Жавоб: Жавоб: Рашид Айтеков 19та ўйин  (Abdulxaqov Nodir  "Сўғдиёна" мухлиси биринчи бўлди)

2-савол: 2003 йил Францияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида Франция терма жамоаси сафида биронта ҳам кал футболчи бўлмаган. Бунга нима сабаб бўлганини аниқ айтиб беринг.  Жавоб: Сабаби бу аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати эди.   (ILK  "Андижон" мухлиси биринчи бўлди)

3-савол: 2019 йил Суперлигада энг кам гол ўтказган клуб қайси?  Жавоб: “Локомотив” (JS  "Сўғдиёна" мухлиси биринчи бўлди)

4-савол: Дуайт Йорк қайси терма жамоа аъзоси бўлган? Жавоб: Тринидад ва Тобаго (Темурбек Валиев "Андижон" мухлиси биринчи бўлди)

Ўйин тугади. "Сўғдиёна" – "Aндижон" 2:2

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›