"Фанат Суперлига". "Навбаҳор" – "Бухоро" 3:1

Narzulla Saydullayev
29 мар 2020, 15:30
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда 4та футболга оида савол берилади.  

Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади.  Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади. 

Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Фанат Суперлига".  "Навбаҳор" – "Бухоро"

"Ўйин" соат 15:30да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

1-савол:  ЖЧ-2002да учинчи ўринни олган жамоа қайси? Жавоб: Туркия (Шукуров Икромжон "Навбаҳор" мухлиси биринчи бўлди)

2-савол: ЕЧЛ гуруҳ босқичида бир ўйинда 5та гол урган ягона футболчи ким? Айнан гуруҳ босқичида. Жавоб: Луис Адриано.  (dinamo_real "Бухоро" мухлиси биринчи бўлди)

3-савол: 1994 йил Олий лигада ким нечта гол уриб тўпурар бўлган эди?  Жавоб: Равшан Бозоров 26та гол (Bobur7777  "Навбаҳор" мухлиси биринчи бўлди)

4-савол: 2005 йил Олий лигада қайси клуб кумуш медалга эга чиққан эди? Жавоб: "Машъал" (Темурбек Валиев  "Навбаҳор" мухлиси биринчи бўлди)

Ўйин тугади. "Навбаҳор" – "Бухоро" 3:1

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia