"Фанат Суперлига". "Локомотив" – "Қизилқум" 2:2

Narzulla Saydullayev
1 апр 2020, 17:30
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.  

Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади.  Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.  

Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Фанат Суперлига". "Локомотив" – "Қизилқум"

"Ўйин" соат 17:30да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. Тўғри жавоб бериб қайсидир жамоага очко келтирган ник соҳиблари ўша турда бошқа жамоа мухлиси бўла олишмайди!      

1-савол: 2018 йил Олий лигадаги энг биринчи голини ким урган? Жавоб: Марат Бикмаев (Отабек Исмаилов "Локомотив" мухлиси биринчи бўлди) 

2-савол: Патрик Мбома қайси терма жамоада ўйнаган?  Жавоб: Камерун (Dimkaaaa  "Қизилқум" мухлиси биринчи бўлди)

3-савол: 2002 йилги Жаҳон чемпионатида "Олтин тўп"ни ким олган? Жавоб: Оливер Кан (Shahzod Rasulev   "Локомотив" мухлиси биринчи бўлди)

4-савол: Уинстон Богард қайси терма жамоада ўйнаган? Жавоб: Нидерландия ёки Голландия (alibobo  "Қизилқум" мухлиси биринчи бўлди)

Ўйин тугади: "Локомотив" – "Қизилқум" 2:2

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia